Исроил армиясининг иккита ҳарбий бригадаси ва қўмондонлик маркази Ғазо билан чегарадош ҳудудга жойлаштирилди. Бу ҳақда Исроил мудофаа армияси матбуот котиби Авихай Эдри маълум қилди.

Аввалроқ исроилликлар фаластинликлар томонидан отилган ракетага кескин жавоб қайтарилишини айтишганди.

Эдрининг айтишича, Тель-Авив вазиятнинг ҳар қандай кўринишига тайёр.

Душанба куни эрталаб Фаластиндан отилган ракета Исроил марказидаги уйлардан бирига тушган ва етти киши жароҳатланганди.