«Moody's» халқаро рейтинг агентлиги Ипотека-банк рейтингини оширди
«Moody's» халқаро рейтинг агентлиги «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банкининг миллий валютадаги депозит рейтингини «В2» дан «В1» даражагача оширди, хорижий валютадаги депозит рейтингини «B2» даражада тасдиқлади. Банкнинг барча рейтинглари «барқарор» истиқболга эга.
«Moody's» рейтинг агентлиги таҳлилчиларининг фикрига кўра, «Ипотека-банк» АТИБ нинг рейтинглари банкнинг корпоратив ва чакана молия бозоридаги сезиларли улушини, жумладан аҳоли учун омонатлар ва ипотека кредитлари бўйича этакчи ўрни орқали банк тизимида муҳим аҳамиятга эгалигини акс эттиради.
«Moody's» рейтинг агентлиги ижобий омиллар сифатида банкнинг барқарор даромадлилик кўрсаткичларига ва етарли даражадаги ликвид активларга эгалигини тасдиқлади. Банк мижозларининг депозитлари ва давлат маблағлари молиялаштиришнинг барқарор манбаи сифатида кўрилмоқда.
«Ипотека-банк» АТИБ Ўзбекистоннинг тўртта йирик банклари қаторига кириб, республиканинг барча ҳудудларини қамраб олган филиаллар ва бўлинмалари тармоғи орқали кенг турдаги банк хизматларини кўрсатиб келмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
12:40 / 08.01.2024
«Ипотека-банк»да хизмат кўрсатилаётган айрим кластерларнинг қарздорлиги бошқа банкларга ўтказилади
19:00 / 11.07.2023
“Ипотека-банк” АТИБ акциядорлари ўз улушларини сотиш ҳуқуқига эга эканлиги маълум қилинди
21:23 / 24.03.2023
«Ипотека банк» 324 млн долларга сотилгани маълум бўлди
20:00 / 05.04.2022