Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Рақобат тўғрисида» ва «Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонунлар бирлаштирилиши мумкин
Монополиядан чиқариш қўмитасида янги таҳрирдаги «Рақобат тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилина бошлади, деб ёзмоқда Norma.
Янги таҳрирда иккита: «Рақобат тўғрисида» ва «Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонунларни қўшиб юбориш назарда тутилган.
Қўмита мутахассислари амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган алоҳида моддаларни киритишни таклиф қилдилар:
• рақобат принциплари;
• давлат кўмаги, монопсония (бозордаги вазият, бунда ягона харидор кўплаб сотувчилар билан ҳамкорлик қилиб, улардаги нарх ва сотиш ҳажмини белгилайди, таҳр.) тушунчасининг жорий этилиши;
• рақамли бозорлар;
• савдо фаолиятини монополияга қарши тарзда тартибга солиш;
• монополияга қарши комплаенс (таҳдидларга қаршилик қилиш ва хатарларни бошқариш тизими).
Қўмита бизнес-муҳит, илмий доиралар, экспертлар ҳамжамияти, жамоат ва халқаро ташкилотлар вакилларини ҳам мазкур қонунни такомиллаштиришда иштирок этишга чорлаган.
Мавзуга оид
09:19 / 08.04.2026
Қўриқлаш департаменти ваколатлари кенгаймоқда
19:12 / 05.04.2026
Ариқ ва ирригация тизимларини кўмиб ташлаганлар жаримага тортилади
23:08 / 04.04.2026
Ҳайвонларни шафқатсиз муносабатдан ҳимоя қилиш бўйича алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда
15:56 / 25.03.2026