13:01 / 13.04.2019
5444

Ахборот соҳасидаги идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг янгиланган таркиби тасдиқланди

Фото: РИА Новости

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг янгиланган таркиби тасдиқланди.

Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси таркиби:

1. А. Арипов - Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Комиссия раиси
2. Б. Олматов - Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари
3. К. Алламжонов - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори в.б. (келишув асосида)
4. И. Абдуллаев - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси (келишув асосида)
5. Б. Насиров - Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси ижро этувчи аппаратининг тадбирларни тайёрлаш ва ёритиш шўъбаси етакчи консультанти (келишув асосида)
6. И. Умаров - Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратининг етакчи консультанти (келишув асосида)
7. С. Абдуллаев - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти мудири
8. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи
9. А. Хўжаев - Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси в.б.
10. Ж. Хидайхўжаев - Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси - ижро аппарати раҳбари
11. Ш. Икромов - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Бош штаби бошлиғининг ўринбосари - Бош штаб бош бошқармаси бошлиғи
12. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати масъул ходими (келишув асосида) 
13. Х. Маматов - Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази бошлиғи (келишув асосида)
14. Ф. Абдухолиқов - Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раиси 
15. У. Расулев - Комиссия масъул котиби, ишчи гуруҳ раҳбари.

Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, Комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган масъул шахслар киритилади.

Top