16:51 / 16.04.2019
4026

Автомашина салонидан 17 млн сўмни ўғирлаган шахс аниқланиб, қўлга олинди

2019 йил 12 апрель куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида Боғиатиргул кўчасида яшовчи М.Ш. ИИБга билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

У шу йил 2 апрель куни ўзининг бошқарувидаги “Matiz” русумли автомашинани А.Навоий кўчасида жойлашган ошхона олдида қаровсиз қолдирган вақтида номаълум шахс автомашина эшигини калит танлаш йўли билан очиб, салонидан 17 млн сўм пулини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Навбаҳор кўчасида яшовчи З.З. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.

Top