Республика музейлари фондларидаги музей ашёлари ва коллекцияларининг сақланиш ҳолатини ўрганиш мақсадида хатлов ишлари амалга оширилмоқда.
Хатлов ишлари давомида «Қўқон» давлат музей-қўриқхонаси ва унинг филиаллари ҳамда Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи фондларида музей ашёлари камомади аниқланди.
Хусусан, «Қўқон» давлат музей-қўриқхонаси ва унинг филиаллари, жумладан, Ғафур Ғулом номидаги Қўқон адабиёт музейида 500 га яқин, Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида эса 16 дона фонд ҳисобида мавжуд бўлган экспонатларнинг мавжуд эмаслиги хатлов комиссияси томонидан қайд этилди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чоралар кўриш учун ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этилди.











