Жамият | 12:58 / 29.04.2019
16451
1 дақиқада ўқилади

ФВВ автобус иштирокидаги ЙТҲ бўйича қўшимча маълумот берди

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 29 апрель куни соат 02:00ларда Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р20 автомобиль йўлининг 6-км.да Бухоро шаҳридан зиёратдан қайтаётган, салонида 53 нафар йўловчиси бўлган «Мерседес» русумли автобуснинг балони ёрилиб кетган. 

Бунинг оқибатида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа бориб урилиб ағдарилиб кетган. Натижада, автобус ёнишни бошлаган. Йўловчилар автобусдан зудлик билан эвакуация қилинган.

ФВВ томонидан берилган қўшимча маълумотларга асосан, 2 нафар фуқаро Ўрта Чирчиқ тумани шифохонасида тиббий кўрикдан ўтказилган. Уларнинг саломатлигига жиддий зарар етмагани боис уйига жавоб берилган.

Ҳозирги вақтда, Республика тез тиббий ёрдам илмий марказида 5 нафар фуқаро шифокорлар назорати остида. 

Уларга барча зарур бўлган чоралар кўрилмоқда, дейилади хабарда.

Мавзуга оид