
Сизда бирор нордон, шўр ёки ширин егулик ейиш истаги бўлганми? Эҳтимол, буни ўтиб кетадиган истак ёки таъм билан боғлиқ афзаллик деб аташга шошаётгандирсиз. Бироқ бу каби ҳолат муайян минерал ва витаминлар етишмаслигининг ёрқин сигнали бўлиши мумкин.
Ширинлик
Доимий равишда ширинлик ейишга бўлган кучли истак углеводлар етишмаслигини англатади. Бу каби ҳолатни енгишда сархил сабзавот ва бошоқли ўсимликлар ёрдам беради. Агар оғир иш куни мобайнида бирор ширинлик ейиш истаги пайдо бўлса, организмга глюкоза етишмаётганини англатади.
Бунинг учун севимли мева ва қуруқ мевалар кўринишидаги фойдали егуликни ёнингизда олиб юришингиз керак. Бундан ташқари, асосий таомдан ташқари, кичик десертларни истеъмол қилиш лозим. Масалан, бир қошиқ табиий асал ёки ерёнғоқ пастаси, шунингдек, бир неча дона хурмо. Муҳими, маҳсулотлар сифатли бўлиши зарур.
Нордон егуликлар
Кўпинча нордон нарсалар ейиш истаги ёғли таомлар истеъмолидан кейин пайдо бўлади. Рационни енгиллаштириш ва унга кўпроқ сархил маҳсулотлар, масалан, мева ва сабзавотларни киритишга ҳаракат қилинг.
Нордон егуликни ейиш истаги пайдо бўлишининг иккинчи сабаби – иммун тизими билан боғлиқ муаммолар. Наъматак дамламаси ва С витамини миқдори юқори бўлган меваларни кўпроқ истеъмол қилиш тавсия этилади. Цитрусларнинг барча турлари, смородина, клюква ва киви ҳам мос келади.
Тузли егуликлар
Шўр егуликлар ейиш истаги натрий хлориди заруриятини акс эттиради. Кундалик рационингизга лавлаги, денгиз карамини киритишингиз керак. Занжабилли чой ҳам шўр нарсалар ейиш истагини камайтиришда ёрдам беради.
Одатда шўр маҳсулотлар организм учун паст даражали тўйинтирувчи қийматга эга бўлади. Таркибида натрий бўлган фойдали таомни танлаш керак. Масалан, ёнғоқлар. Фақат ҳеч қандай таъм қўшимчаларсиз.
Кўриб турганингиздек, барча зарарли маҳсулотлар ўрнига соғлом маҳсулотларни топиш мумкин. Улар нафақат эҳтиёжни қондиради, балки организм учун ҳам фойда келтиради.










