2027 йил 1 январдан Ўзбекистонда озиқ-овқат саноати корхоналари учун оқ шакар импортига квоталар жорий этилади. Квоталарнинг умумий ҳажми йилига 300 минг тоннани ташкил этади. Бу — Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июлдаги «Маҳаллий шакар ишлаб чиқаришни ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва шакар бозорини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 417-сон қарорида назарда тутилган.

Gazeta.uz’нинг қарорга таяниб хабар беришича, ҳужжат ХДФУ грифи остида бўлиб, жамоатчилик учун ёпиқ. Ёпиқ қарорда квоталар уч йўналиш бўйича тақсимланиши белгиланган:

  • ичимликлар ишлаб чиқарувчиларга — 100 минг тонна;
  • қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга — 100 минг тонна;
  • бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга — 100 минг тонна.

Шу билан бирга ҳужжатда ички истеъмол, ишлаб чиқариш қувватларининг юкланиши, импорт ва ички бозордаги нархларни ҳисобга олган ҳолда квоталарни ҳар 6 ойда қайта кўриб чиқиш имконияти назарда тутилган.

Квоталар миқдори бўйича таклифларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобат қўмитаси ҳамда Миллий статистика қўмитаси тайёрлайди. Ҳукумат ҳар йили ноябр ойида кейинги йил учун квоталарни тасдиқлаши керак.

2027 йил 1 январдан давлат ташкилотлари ва корхоналари оқ шакар харид қилишда биринчи навбатда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини сотиб олади. Давлат захиралари ҳам айнан шу корхоналар ҳисобидан шакллантирилиши ва маҳсулотларнинг бутун ҳажми биржа орқали сотилиши белгиланган.

Қарорда заводларни молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари ҳам тасдиқланган. Жумладан, уларнинг Ўзсаноатқурилишбанк олдидаги кредитларини қайтариш муддати 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 йилгача узайтирилади. 2026 йил 1 августдан 2031 йил 1 августгача маҳаллий шакар заводлари хорижий валютада жалб қилган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.

Ҳукумат Иқтисодиёт ва молия вазирлигига маҳаллий шакар заводларини 2031 йил 1 январга қадар фойда солиғи ва мол-мулк солиғидан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрлашни ҳам топширган.

«Божнинг ўзидан 65 млн доллар йўқотилади»

Иқтисодчи Отабек Бакиров шакар импортини квоталаш ва солиқ имтиёзлари бериш бўйича ёпиқ қарорни кескин