Бунинг учун харидор 128 миллион сўм дастлабки тўловни амалга ошириб, қолган суммани 2 йил давомида фоизсиз бўлиб тўлаши мумкин бўлади.
Бундан ташқари, харидорлардан келиб тушган кўплаб таклифларни инобатга олган ҳолда компания муддатли тўловга харид қилиш мумкин бўлган автомобиллар сонини яна биттага кўпайтирди.
Эндиликда Chevrolet Lacetti автомобилининг 3-позициясини ҳам бир йилга фоизсиз муддатли тўловга харид қилиш мумкин.
Бунинг учун харидор автомобилнинг 100 миллион сўм дастлабки тўловини амалга ошириб, қолган 28 миллион сўмини бир йил давомида фоизсиз бўлиб тўлайди.
Айтиш жоизки, автомобилни 1 йил фоизсиз муддатли тўловга харид қилаётган харидор автомобилнинг молиявий хатардан 2 фоиз миқдорда, муддатли тўлов суммасининг 1 фоизи миқдорда суғурта бадалини тўлайди. Автомобилни 2 йил муддатли харид қилаётган харидор эса молиявий хатардан 3 фоиз, муддатли тўлов суммасидан 2 фоиз суғурта бадалини тўлайди.
«Мазкур суғурта бадаллари мавжуд қарз миқдори ҳамда автомобилни бахтсиз ҳодислардан суғурталашга хизмат қилади.
Lacetti автомобилини 10 июнга, Tracker Premier AT автомобилини эса 12 июнга қадар ушбу шартларда муддатли тўловга харид қилишингиз мумкин. Шошилинг, автомобиллар сони чегараланган!», дейилади компания хабарида.











