Одамлар тез-тез «агар ундай бўлса, қандай бўларди?» қабилидаги хаёллар устида бош қотиришади. Шунинг ортидан дунё кинематографиясида юзлаб фантастик сюжетларда олинган ижод маҳсуллари топилади. Улар орасида марсликларнинг ерда қандай ҳукмронлик ўрнатиши ҳақидагиларидан тортиб, ўлимга олиб келувчи вирус тарқагандан сўнг тирик қолган ёлғиз одам ва унинг кучугининг яшаб кетишга бўлган уринишлари акс эттирилган хаёлий воқеаларни ҳам учратамиз.

Келинг, энди лирик чекинишни бир четга суриб, фактлар ҳақида гаплашамиз: масалан, агар ҳайвонлар одамлар билан урушга киришишса ёки ҳар биримиз камида 1 млн долларга эгалик қилсак, нима бўларди?

1. Ҳаммага 1 миллион доллардан берилса

Бунга ишониш қийин, лекин одамлар миллионерга айланиши биланоқ улар ёппасига касалланишни бошлашади, чунки 1 купюрада тахминан 30 минг атрофида микроб мавжуд. Биттасидан даволаниб қутулганингиздан сўнг кейингиси чиқиб келаверади.

Яна қандай оқибатлар келиб чиқиши мумкин:

  • Муомаладаги 180 хил валюта ўз қимматини йўқотади;
  • Дунё аҳолисининг тахминан 35 фоиз қисми ишдан ҳайдалади, иқтисодиёт қулайди, жамият таназзулга учрайди ва яна ҳаммасини бошидан бошлашга тўғри келади;
  • Сотувда бирорта ҳам бўш квартира қолмайди;
  • Одамлар ўртача 20 кг қора икра ва 4та Феррари сотиб олишлари мумкин;
  • Маҳсулотлар ишлаб чиқариш тўхтатилади, хизматлар кўрсатилмайди;
  • Банкларга эҳтиёж йўқлигидан улар ёпилади;
  • Турар жойлардан ўғриликлар сони ортади;
  • Пулдан бошқа мақсадларда фойдаланиш бошланади;
  • Одамлар дангасага айланишади;
  • Олий, ўрта ва қуйи қатлам орасидаги тафовут йўқолади.

Албатта, пулнинг кўплиги яхши, лекин ҳаётда моддиятдан ҳам муҳимроқ нарсалар мавжуд.

2. Агар ҳайвонлар инсонларга қарши курашга киришишса

Бу уруш дастлаб туйилганидек оддий бўлмайди ва бир неча босқичларни қамраб олади:

  • уй ҳайвонлари ўз эгаларига ҳужум қилишади. Биринчи навбатда мушуклар қўзғолони бошланади: улар энг ўткир тирноқлар ва 50 км/соатгача тезликка эга. Сайёрамиздаги энг тез югурувчи шахснинг натижаси соатига 44,72 км/соат. Мушук сизга етиб олади ва жазолашни бошлайди. Албатта сиз қочишингиз мумкин, лекин уй ҳайвонларидан олинган тирналишлар узоқ вақт давомида сизни қийнайди, айниқса улар инфекцияланган бўлса;