Бир йиллик танаффусдан сўнг «Ювентус»га қайтган дарвозабон Жанлуижи Буффон итальян мухбирлари билан суҳбатда бўлди. Суҳбат тафсилотларини Football Italia келтириб ўтган.

77-рақам ҳақида
77-рақам ҳақида ўйлаб қўйгандим, бу рақам ўтмишимни акс эттиради. «Парма»да шу рақамда ўйнардим ва у менга омад келтирган, рақамимни ҳақиқатан яхши кўрардим.

1-рақам ва сардорлик боғичини рад этгани
Шчесни ва Кьеллинига 1-рақам ва сардорлик боғичини таклиф қилишгани учун раҳмат айтаман, бироқ мен кимдандир ниманидир олиб қўйиш учун қайтганим йўқ.
Мен, шунчаки, клубга қўлимдан келганича ёрдам бермоқчиман. Асосий дарвозабон Шчеснининг 1-рақамда ўйнаши тўғри. Сардорликка келгач, бизда Жоржио Кьеллинидек жуда зўр футболчи бор.

Роналду билан жамоадош бўлиш ҳақида
Жуда ажойиб – Криштину Роналду билан бирга ўйнаш имкониятига эга бўляпман. Ўтган мавсум «ПСЖ»да Неймар ва Мбаппе каби чемпионлар билан жамоадош бўлгандим. Энди эса «Ювентус» шарофати билан Роналду билан бирга ўйнайман. Бу – катта туҳфа.
Маурицио Саррига шогирд бўлиши ҳақида
Сарри билан аллақачон кўришдик, у менда жуда зўр таассурот қолдирди. Биринчи матбуот анжумани куни ҳам ҳаммада шундай бўлган бўлса керак.
🔊 Sound 🔛 @gianluigibuffon #WelcomeBackGigi #JUVEINMILAN #LiveAhead pic.twitter.com/v8KdVxvrsX
— JuventusFC (@juventusfc) July 4, 2019







