Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ҳарбийлари баллистик ракетани синовдан ўтказди
Эрон ҳарбийлари ўрта масофага учувчи баллистик ракета синовини ўтказди. Бу ҳақда FoxNews телеканали Америка ҳукуматидаги манбаларига асосланиб хабар бермоқда.
Телеканалга кўра, синов учирилиши 25 июлга ўтар кечаси амалга оширилган.
Тахмин қилинишича, эронлик ҳарбийлар «Шахаб-3» ракетасини учирган бўлиши мумкин. У 965 км парвоз қилгач, Теҳрондан унча узоқ бўлмаган саҳрога қулаган.
Бундан авввал, АҚШ давлат котиби Майк Помпео зарур бўлса ва шароит тақозо қилса, Теҳронга бориб, ушбу мамлакатнинг ракета дастури бўйича музокара ўтказишга тайёрлигини билдирган эди.
Мавзуга оид
08:50
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
08:59 / 10.07.2026