Жамият | 07:44 / 11.08.2019
10382
1 дақиқада ўқилади

Kun.uz барчани Қурбон ҳайити айёми билан қутлайди

Kun.uz таҳририяти барча ўқувчиларини Қурбон ҳайити айёми билан табриклайди.

Таҳририят жамоаси сизларни улуғ айём – Қурбон ҳайити билан чин қалбдан, самимий муборакбод этади. Ушбу саодатли кунларда Аллоҳдан мўмин-мусулмонларнинг дуо-илтижолари, савоб амалларини ҳусни қабул айлаши ҳамда ватанимизни янада обод, халқимиз фаровонлигини зиёда қилишини сўраймиз.

Ҳар бир уй, ҳар бир инсон бу куни нур ва эзгу таратгудек. Бир биримизга меҳр, шодлик ва эзгулик улашамиз. 

Kun.uz таҳририяти ходимлари ҳар доим яхши кунларда бирга бўлишни ва хонадонлардаги тинчлик-хотиржамлик бардавом бўлишининг тилакдоши. Хонадонингизда тинчлик-хотиржамлик, қут-барака ва яхшилик бўлишини тилаймиз. 

Яна бир бор барчамизга Ийд Қурбон ҳайити қутлуғ бўлсин!

Мавзуга оид