Ўзбекистон Мусулмонлари идораси чоршанба — 27 май тонгида юртимиздаги жоме масжидларда ўқиладиган Қурбон ҳайити намози вақтларини эълон қилди.
Унга кўра, ҳудудларда Қурбон ҳайити намози қуйидаги вақтларда адо этилади:
Андижон 05:05
Наманган 05:05
Фарғона 05:05
Тошкент шаҳри 05:10
Тошкент вилояти. 05:10
Сирдарё 05:20
Жиззах 05:20
Самарқанд 05:30
Сурхондарё 05:30
Қашқадарё 05:35
Навоий 05:35
Бухоро 05:35
Хоразм 05:50
Қорақалпоғистон Республикаси 05:55
Юқорида кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.








