Fitch Ratings: Халқ банки рейтинги яна кўтарилди
Жорий йилнинг 12-августида Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги Халқ банки рейтингини «B+» дан «BB-» даражага кўтарди. Бу эса банкнинг халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ҳамда мижозлар ишончи ошишига хизмат қилади.
Бу нимани англатади?
Халқ банкига берилган узоқ муддатли эмитент дефолт рейтинглари Fitch Ratings агентлиги фикрини акс эттириб, зарурат туғилганда давлат томонидан қўллаб-қувватланиш эҳтимоли борлигини билдиради. Шунингдек, ушбу кўрсаткич банкнинг барқарор ва ижобий, истиқболли молиявий вазиятга эга эканини англатади.
Халқ банки Ўзбекистонда энг кўп филиаллар тармоғига эга бўлиб, унинг 1100 дан ортиқ бўлимлари мавжуд. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги охирида банк тизим активларининг 5 фоизи, кредитларнинг 4 фоизи ва омонатларининг 7 фоизига эга бўлган Ўзбекистондаги бешинчи йирик банк бўлди.
Шунингдек, Халқ банки ҳукуматнинг пенсия ва ижтимоий тўловлар агенти сифатида фаолият кўрсатиши, шунингдек, бутун Ўзбекистоннинг доимий даромадга эга аҳолиси учун пенсия жамғармаларини тўплайди ва бошқаради.
Энг муҳими, халқаро молия ташкилотларидан жалб қилинадиган сармоялар салмоғи ортиб, унга фоизлар пасаяди. Бу эса Халқ банкининг ресурс базасини янада мустаҳкамлайди.
Халқ банки ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:00 / 25.10.2024
“Баъзи ногиронлар тўрт мучаси соғлардан яхши ишлашади” – бухоролик тадбиркор
17:00 / 20.06.2024
Халқ банки томонидан водийга пресс-тур ташкил этилди
16:54 / 29.05.2024
Халқ банкининг собиқ бош офиси қарийб 120 млрд сўмга сотилди
19:00 / 25.04.2024