2024 йилда бошланган ҳамкорлик доирасида китоб нашр этиш ва уларни китобхонларга етказиш борасида салмоқли натижаларга эришилди. Халқ банкининг қўллаб-қувватлаши билан икки томон ўртасидаги шартномалар асосида 60 та китоб нашр этилди. Уларнинг умумий адади 2 миллион нусхадан ошди.

Бу натижалар Халқ банкининг нафақат молиявий хизматлар кўрсатиш, балки жамият учун муҳим бўлган маърифий ташаббусларни қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратаётганини кўрсатади. Банкнинг ҳамкорликдаги иштироки сифатли адабиётларни кенгроқ аудиторияга етказиш, китобхонлик муҳитини ривожлантириш ва мутолаа маданиятини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Ҳамкорликнинг аҳамияти нашрлар сони билангина чекланмайди. Ўзбек тилидаги адабиётлар танловини кенгайтириш, ёш авлоднинг дунёқарашини бойитиш ва болаларда китобга меҳр уйғотиш учун янги имкониятларнинг яратилиши ҳам ушбу ташаббуснинг муҳим жиҳатларидандир.

Халқ банки ва Asaxiy Books ўртасидаги ҳамкорлик изчил давом этиб, китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва аҳолининг сифатли адабиётлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Халқ банки жамият тараққиётига хизмат қиладиган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш орқали ўзининг ижтимоий масъулиятини амалий ишлар билан намоён этиб келмоқда. Зеро, китобхонликка эътибор – билимли, кенг дунёқарашли ва мустақил фикрлайдиган ёш авлод келажагига қаратилган эътибордир.

Халқ банки – маърифат, билим ва китобхонликни қўллаб-қувватлаш йўлида ишончли ҳамкор.

Реклама ҳуқуқи асосида