Ўзбекистон | 16:05 / 16.08.2019
4069
2 дақиқада ўқилади

«Агробанк» Қашқадарё бошқармаси тадбиркорларга қандай ёрдам бермоқда?

«Агробанк» АТБ бошқарув раиси ва ўринбосарларининг ҳудудларда кичик бизнес субъектлари, жумладан, экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида тадбиркорлик субъектлари ва мижозлар билан учрашувлари давом этмоқда.

Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари – Шуҳрат Расулов 2019 йил 15 август куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги «Агробанк» вилоят бошқармаси биносида бўлиб, тадбиркорларнинг таклиф ва муаммоларини эшитди.

Масалан, «Дилзиё» нодавлат МТМ болаларни олиб юриш учун микроавтобус сотиб олишга ёрдам сўраганди. Шуҳрат Расулов билан учрашувда бу тадбиркорга ёрдам беришга келишиб олинди. Туризмни ривожлантириш учун меҳмонхона биносини жиҳозлашда «Агробанк»дан ёрдам сўраган «Шомилбек» хусусий корхонасига ҳам ёрдам бериш белгилаб олинди. Худди шу — меҳмонхонани жиҳозлаш борасида ёрдам сўраган «Эверс-с» М.Ч.Жга эса хорижий маблағлар ҳисобидан пул ажратилиши айтилди.

Учрашув чоғида мижозлардан терминал орқали тўловларни қисқа муддатли ўтказиш бўйича таклифлар тушди. Бу таклиф ўрганилиб, ижобий ҳал қилиниши айтиб ўтилди.

«Насаф Ҳамкор Тайёрлов» МЖЧга «Агробанк» орқали хорижий маблағлар ҳисобидан 290 минг АҚШ долларга совуткичли сиғим ташкил этишга рухсат берилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид