Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
British Airways учувчиларнинг иш ташлашлари сабабли деярли барча рейсларни бекор қилди
Фото: Getty Images
British Airways авиакомпанияси учувчиларнинг 48 соатлик иш ташлаш эълон қилишлари сабабли деярли барча рейсларни бекор қилди.
Авиакомпания баёнотида айтилишича, ишга нечта учувчи келиши ва қайси самолётларни бошқариши номаълум. Шу боис British Airways деярли барча рейсларни бекор қилишга мажбур. Авиакомпания кунига 850тагача парвозни амалга оширади.
British Airways учувчилар касаба уюшмаси билан музокаралар ўтказишга тайёрлигини маълум қилган. Ҳозирча эса авиакомпания йўловчиларга парвозни кечиктириш ёки чипта учун тўланган пулларини қайтариб олишни таклиф қилмоқда.
Мавзуга оид
21:52 / 15.05.2025
Шанхайда боладаги сирли тошма сабаб унинг оиласи самолётга чиқарилмади
21:13 / 19.03.2021
British Airways Лондондаги бош қароргоҳини сотиш ҳақида ўйламоқда
22:11 / 12.10.2020
Дунёдаги энг йирик авиакомпаниялардан бирининг раҳбари истеъфога чиқди
17:01 / 17.07.2020