Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги янги элчиси Лондонга жўнаб кетди
Бугун, 8 октябрь куни Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Тошкентдан Лондонга жўнаб кетди.
Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича, 8 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Саид Рустамов Тошкентдан Лондон шаҳрига жўнаб кетди.
Хабарда айтилишича, у бунга қадар Ўзбекистоннинг Исроил давлатидаги элчиси бўлиб ишлаган.
Саид Рустамов аввалроқ ТИВнинг Америка давлатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият олиб борган.
2017 йил июль ойидан бери Алишер Шайхов Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси сифатида ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид
07:22 / 09.05.2026
Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Римда ҳибсга олинди
07:24 / 06.05.2026
Ўзбекистоннинг Жазоирдаги биринчи элчиси тайинланди
12:13 / 13.12.2025
Сардор Рустамбоев Непалда элчи сифатида расман фаолият бошлади
12:41 / 28.11.2025