Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Ўзбеккино" Марказий Осиёдаги энг йирик кино ишлаб чиқариш базасини яратади
"Ўзбеккино" миллий агентлиги ўзининг технологик базасини кенг кўламли қайта жиҳозлашни бошлади.
Дания пойтахти Копенгаген шаҳрида “ Ўзбеккино” миллий агентлиги ва Даниянинг “Danmon Group” компанияси ўртасида "Ўзбекфильм” киностудияси кино ускуналари, технологик тизимлари ва мультимедиа маҳсулотлари билан жиҳозлаш бўйича йирик лойиҳани амалга ошириш юзасидан музокаралар бўлиб ўтди. Томонлар бадиий фильмлар, ҳужжатли фильмлар, мультипликацион фильмлар тайёрлаш учун асбоб-ускуналарни етказиб бериш масалаларини муҳокама қилишди. Лойиҳа яқин икки йил ичида амалга оширилади. Кино жиҳозларини модернизация қилиш билан бир қаторда, “Ўзбекфильм” киностудияси майдончаси қайта таъмирдан чиқарилади.
Лойиҳада “Ўзбекфильм”нинг фильм яратиш жиҳозлари ва ҳужжатли фильмлар киностудияси, мультипликацион студия ҳамда республика кино фондининг тўлиқ янгиланиши кўзда тутилган.
Янги жиҳозлар ёрдамида давлатимиз ва хориж архив фондларида сақланаётган кинотасмаларни рақамлаштириш ва қайта тиклаш имкони қўлга киритилади.
"CANON, APPLE, VICON ва шу каби бошқа компаниялар бизга Марказий Осиёдаги энг йирик кино ишлаб чиқариш базасини яратишимизга имкон беради”, деди “Ўзбеккино” раҳбари Фирдавс Абдухолиқов.
Мавзуга оид
18:01 / 01.11.2022
Ўзбек киноижодкорлари Туркияда
15:21 / 23.11.2021
«Ҳеч қандай муаммо йўқ» — «Ўзбеккино» «Осмондаги болалар 3» фильми бўйича Зулфиқор Мусоқовнинг эътирозларига жавоб берди
16:50 / 21.04.2021
Самарқандда кинотеатр қуриш шарти билан 25 сотих ер имтиёзли тарзда берилади
12:48 / 20.10.2020