«Ўзбеккино» миллий агентлиги Кинематография агентлиги этиб қайта номланди

Фото: Ўзбеккино
“Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги президент фармони эълон қилинди.
Қуйидагилар миллий кинематографияни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
- кино санъатини жамиятнинг маънавий, маданий-маърифий ҳаётида, жумладан, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда стратегик манба сифатида шакллантириш;
- кино саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини бозор тамойиллари асосида такомиллаштириш, шунингдек, хорижий кинокомпанияларни мамлакатга жалб қилиш ва ҳамкорликда фильмлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш;
- кино саноатини иқтисодиётнинг алоҳида тармоғи сифатида ривожлантириш, замонавий ва юқори технологик моддий-техник базага эга инфратузилма яратиш;
- кинематография соҳасида кадрлар тайёрлаш, кино ижодкорлари ва техник ходимлари малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш;
- миллий сериаллар ишлаб чиқаришни давлат томонидан рағбатлантириш, анимацион фильмлар ишлаб чиқаришга ёш мультипликатор ва аниматорларни кенг жалб қилиш;
- соҳада муаллифлик ҳуқуқининг кафолатли ҳимоя қилинишини таъминлаш, кинопрокат тизимини ривожлантириш ва миллий фильмларни жаҳон кино бозорларига олиб чиқиш.
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги этиб қайта номланди.
Агентлик, кино санъати ва саноати вакилларининг қуйидаги ташаббуслари қўллаб-қувватланди:
- “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалини таъсис этиш ва уни 2021 йилдан бошлаб мунтазам ўтказиб бориш;
- кино санъати ва саноати вакиллари муаллифлик ҳуқуқларини жамоавий асосда бошқарадиган Ўзбекистон кино саноати вакиллари уюшмаси нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш;
- олий таълим муассасаларининг кинематография йўналишида таълим олаётган талабаларини қўллаб-қувватлаш учун Худойберган Девонов номидаги давлат стипендиясини таъсис этиш;
- “Олтин Ҳумо” миллий кино мукофоти тақдимотини ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб бориш;
- миллий кинематография соҳасида самарали фаолият кўрсатаётган ижодкорлар ва мутахассисларни рағбатлантириш мақсадида “Кинематография фидокори” кўкрак нишонини таъсис этиш.
Агентлик ва Ўзбекистон кино саноати вакиллари уюшмаси муассислигида Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш ва унинг васийлик кенгаши таркибини шакллантириш ҳақидаги таклифлар маъқулланди.
Белгиланишича, миллий сериаллар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун республика миқёсида фаолият юритувчи телеканалларга агентлик томонидан ҳар йили 12 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда субсидия маблағлари ажратилади.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Reuters: Трампнинг махсус вакили Оқ уйга Кремлнинг позициясини етказди
Жаҳон | 01:04
-
Россияда туғилиш даражаси сўнгги 200 йилдаги энг паст кўрсаткичга тушиб кетди
Жаҳон | 00:32
-
3D-принтер ёрдамида босилган темирйўл станцияси олти соат ичида қурилди
Фан-техника | 00:20
-
Сурхондарёда судяга 1000 доллар пора таклиф қилган адвокат ушланди
Ўзбекистон | 23:16 / 11.04.2025
Мавзуга оид

20:00 / 16.01.2021
Тошкентда Миллий кино санъати ҳафталиги қандай ўтди?

20:30 / 13.01.2021
«Ўзбеккино»: Тошкентда шов-шувли кино ҳафталиги давом этмоқда

23:03 / 17.12.2020
«Биз ҳам Фаридалармиз» — киношунос Оскар мукофотига даъвогар ўзбек филми ҳақида

13:38 / 17.12.2020