Иқтисодиёт | 15:19 / 28.10.2019
7671
2 дақиқада ўқилади

«ERIELL Group»: юксак малакамиз Ўзбекистон равнақи учун хизмат қилади

Бугунги кунда Қашқадарё вилояти ҳудудида жойлашган «Чунгар» конидаги 21-қудуқдан кунига  50 минг м³ табиий газ оқими қайд этилди. Бу жорий йилнинг 24 октябрь куни «Ўзбекнефтгаз» ва «ERIELL Group» мутахассисларининг ҳамкорликда қатламни гидравлик парчалаш бўйича олиб борган саъй-ҳаракатлари натижасидир.

Шуниси эътиборга лойиқки, ушбу қудуқнинг дебит кўрсаткичи нолга тушиб қолган, натижада бу ерда қазиб олиш ишлари тўхтатилган эди.

Бундан ташқари, «Шўртан» конидаги табиий газ оқими кунига 92 минг м³ гача кўпайиши қайд этилган 312-қудуқда, оқим 93 минг м³, 114,5 минг м³, 124,4 минг м³ гача кўпайган 305, 315 ва 314-қудуқларда, шунингдек, «Тайлоқ» конидаги табиий газ оқими мос равишда кунига 100 минг м³ ҳамда 170 минг м³ гача кўпайиши қайд этилган 24, 25-қудуқларда қатламни гидравлик парчалаш бўйича операциялар амалга оширилди.

«ERIELL Group» компанияси Матбуот хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид