Стандартга жавоб бермайдиган 5,6 минг дона тарози тўхтатиб қолинди
Божхоначилар давлат стандартларига жавоб бермайдиган умумий қиймати 560 миллион сўмлик 5600 дона электрон тарозини тўхтатиб қолишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари хориждан пойтахтимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келган тарозилар «Сирғали» ташқи иқтисодий фаолият божхона постида белгиланган тартибда кўрикдан ўтказилди.
Натижада, умумий қиймати 560 миллион сўмлик 5600 дона электрон тарози товарларининг ТИФ ТН кодлари нотўғри кўрсатилганлиги ҳамда мазкур товарлар «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат корхонасининг хатига асосан давлат стандартларига жавоб бермаслиги аниқланди», дейилади хабарда.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
17:38 / 05.08.2022
Бозорлардаги тарозиларнинг 24 фоизи фойдаланишга яроқсиз экани аниқланди
16:02 / 26.04.2022
Давлат божхона қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди
21:04 / 10.04.2022
Тошкентда қалбаки 6900 долларни сотмоқчи бўлган гуруҳ қўлга олинди
20:37 / 18.11.2021