Президент топшириқлари ижросиз қолаётгани ҳақидаги мақолага МИБ муносабат билдирди
14 январ куни Kun.uz сайтида “Мажбурий ижро бюросининг қонуни қачон қабул қилинади? Президентнинг бу борадаги икки топшириғи ижросиз қолмоқда” номли мақола эълон қилинган эди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ушбу мақолага расмий муносабат билдирди:
«Мажбурий ижро бюроси органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш йўлида муҳим қадамлардан бири бўлди. Ушбу қарор билан фаолият самарадорлигини оширишда анча янгиликлар қабул қилинди. Бу бир томондан МИБ фаолиятини шаффофлигини янада ошириб, ишдаги соддалаштириш тартиблари татбиқ этилиши билан бирга аҳоли учун қулайликлар ҳам яратилди.
Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев жорий йилнинг 12 март куни тасдиқлаган “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4236-сонли Қарорнинг 9-бандида Ўзбекистон Республикасининг Ижро ишини юритиш тўғрисидаги кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш белгиланган эди.
Ушбу Кодекс бугунги кунда МИБ томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унинг қонунчилигимиздаги янги кодекс сифатида қабул қилиниши кутилмоқда. Бироқ, бунинг ўзига хос мураккаб томонларини ҳам унутмаслигимиз керак.
Кодекс лойиҳасида ижро соҳасидаги асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг асосий қоидалари, мазкур соҳадаги асосий ҳуқуқий институтлар ва ижро жараёни тартибга солинган, мажбурий ижро этиш усуллари етакчи хорижий тажриба асосида такомиллаштирилди.
Айни пайтда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишга доир масалалар «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан тартибга солиб келинмоқда ҳамда ушбу қонун, охирги 3 йилда унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни инобатга олган ҳолда, бугунги кун талабларига тўлиқ мос келади. Ушбу қонуннинг 83 та моддаси ёки қарийб 80 фоизи ўзгартирилган», дейилади Мажбурий ижро бюросининг муносабатида.
Расмий муносабатнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Мавзуга оид
17:27 / 17.11.2023
Тошкентда 44 бор радарга тушган ҳайдовчининг машинаси хатланди
16:51 / 03.06.2021
Жиззахда қарздор қарзи эвазига уйидаги жиҳозларни олиб кетган МИБ ходимларини калтаклади
09:06 / 27.04.2021
«Келтирилган важлар ўз исботини топмади» – МИБ Қорақалпоғистондаги раҳбарлар устидан тушган ариза бўйича маълумот берди
20:41 / 20.04.2021