Бухоро вилоятида ўтказилган рейд тадбирида 211 та маъмурий жаримаси бор автомобил топилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси хабар берди.

Маълум қилинишича, Ромитан туманида яшовчи фуқаро ўзига тегишли Tracker автомобилини йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмасдан бошқариши оқибатида 211 та қоидабузарлик содир этгани аниқланган. Унинг жами 137 миллион сўмлик маъмурий жаримаси бўлган.

Қидирув тадбирлари давомида ушбу автомашина топилиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.