Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«ERIELL Group»: Янги қудуқни бурғулаш ишлари якунланди
Фото: ERIELL Group
Бу ҳафта «ERIELL Group» компанияси учун яна бир яхши натижа билан ёдда қоладиган бўлди – 2020 йилнинг 22 январида компания Бухоро вилоятидаги «Саватли» конида №6 рақамли қудуқни бурғулаш ишларини якунлади. Олинган газнинг суткалик дебити 315 минг м³ ни ташкил қилди ва қудуқ тармоқнинг кириш блогига уланди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 6 ноябрида сейсморазведка ишлари натижаларига кўра «ERIELL Group» компанияси мутахассислари лойиҳавий чуқурлиги 2052 метр бўлган №6 рақамли қудуқни бурғулашга киришгандилар. Бу лойиҳа тасдиқланган иш режасига кўра икки ярим ой давомида якунланди ва қудуқ фойдаланишга топширилди.
Компания «2017-2021 йиллар учун мўлжалланган углеводород хом-ашёсини қазиб олиш ҳажмини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури»га асосан жадал фаолиятни давом эттиради.
ERIELL Group компанияси Матбуот хизмати
Мавзуга оид
16:35 / 28.04.2026
Бойсунда нефт дарёга оқиб кетгани бўйича 8,5 млрд сўм компенсация ҳисобланди
09:17 / 05.03.2026
Бахтиёр Фозиловнинг бизнесларида нималар юз беряпти?
12:59 / 29.12.2022
ERIELL Group янги йил олдидан болаларни хурсанд қилди
12:44 / 02.12.2022