Европанинг етакчи компаниялари билан ҳамкорлигимиз, узоқ йиллик тажрибамиз юқори малакага эга мутахассисларимиз сизнинг лойиҳаларингиз барча манзур бўладиган даражада татбиқ этилишига хизмат қилади.
AQUA LIFE GROUP SYSTEM компанияси 1996 йилда бир неча компаниянинг қўшилишидан ҳосил бўлган. Асосий фаолият йўналишлари дизайн, лойиҳалаштириш, қурилиш, бино ва иншоотлар реконструкцияси, гидроиншоотлар (сузиш бассейнлари, сауналар, ҳаммомлар ва фавворалар), ландшафт дизайни, кўкаламзорлаштириш ҳамда ободонлаштириш кабилардан иборат.




AQUA LIFE GROUP SYSTEM компаниясининг 10 гектар ҳудудни эгаллаган ва махсус боғи бор ва унда турли-туман ўсимликлар етиштирилади. Бу йўналишда биз Италиянинг ўсимлик етиштиришга ихтисослашган «Giorgio Tesi Group», «Vivai Piante Bartolini Massimo AZ Agricola», «Vannucci Piante», «Innocenti & Mangoni Piante» каби нуфузли компаниялари билан ҳамкорлик қилади.
Компаниямиз мутахассислари ландшафт дизайн яратишдан бошлаб ўсимликларни кафолатли парваришлашгача бўлган барча жараёнларда сифатли хизмат кўрсатадилар. Зеро бундай лойиҳалар устида ишлаш бўйича алоҳида бўлим фаолият юритади.



Компания фаолияти давомида 2500 дан ортиқ лойиҳалар ва гидроиншоотлар барпо қилинган. Улар орасида жамоат ва хусусий бассейнлар, сауналар, фавворалар мавжуд.

Лойиҳаларимизнинг айримлари билан танишинг:
- Пойтахтдаги «НАВРЎЗ» истироҳат боғида ободонлаштириш;
- Ҳамид Олимжон номидаги майдонни кўкаламзорлаштириш;






