Жамият | 17:55 / 17.03.2020
21651
2 дақиқада ўқилади

Тошкент прокуратураси ходими ЙТҲ содир этгани айтилмоқда

Kun.uz манбасининг маълум қилишича, 17 март куни ярим тунда Муқимий кўчасида Lacetti иштирокидаги ЙТҲни прокуратура ходими содир этган. Ушбу маълумотни Бош прокуратура тасдиқлади

Фото: ИИББ

Kun.uz’га маълум қилишларича, Учтепа тумани прокуратураси катта терговчиси  ЙТҲ содир этган. Аммо, бу хабарни шаҳар ИИББ ва прокуратураси тасдиқлагани йўқ. Бироқ, Тошкент шаҳар ИИББ веб саҳифасида ушбу хабарга доир қуйидаги ахборот жойланган. 

«17 март куни тахминан соат 03.00да Муқимий кўчасидаги «Credit Asia» дўкони яқинида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. 27 ёшли Жавоҳир Я. «Lacetti» (давлат рақами 01 X XX1 CA) русумли автомобили бошқарувини йўқотиб, темир тўсиққа тўқнашган. Таъкидлаш жоизки, ҳодиса жойида ҳайдовчида автомобиль бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар топилмади.

ЙТҲ натижасида “Ласетти” ҳайдовчиси тан шикастлари билан тиббиёт муассасасига етказилди. Ҳодиса туфайли бошқа жабрланувчилар бўлмади. ЙТҲ сабабига аниқлик киритилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Тунги вақтда бўш йўллар йўл ҳаракати қоидаларини бузиш мумкин бўлган жойдек туюлиши мумкин, аммо бундай эмас. Қонунчилик талабларини ҳурмат қилинг – улар соғлиқ ва ҳаётни асрайди!», дейилади хабарда. 

Kun.uz ихтиёридаги маълумотга кўра, ушбу ЙТҲни содир этган шахс Учтепа туман прокуратураси катта терговчиси (иккинчи мустақил манба тасдиқлади) Жавоҳир Яхшибоев автомобилни бошқарган ва ЙТҲга учраган. Ҳозирда, унга Республика тез тиббий ёрдам клиникасида ёрдам кўрсатилаётгани, бироқ аҳволи оғир экани таъкидланмоқда. 
 

Мавзуга оид