Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг Kun.uzʼга маълум қилишича, автомобиль ҳаракати чеклови юзасидан ҳукумат махсус комиссияси қарори мавжуд. Агар ўрнатилган тартибга риоя қилмаган ҳуқуқбузар аниқланса, жавобгарликка тортилади.

«Ўта зарур ҳолларда, масалан, шифохонага бориш ва келишда йўл патруль ходимларига босиқлик билан вазиятни тушунтириш лозим. Аммо истисно ҳолларини суиистеъмол қилишга йўл қўйилмайди», - дейди Ғиёсов.

Kun.uzʼга маълум бўлишича, вилоят марказларидан ташқари, бошқа туманларда ушбу чеклов амал қилмайди. Аммо автомобиллар бемақсад жамоат жойида ҳаракатланиши, қолаверса, йўловчи ташига ҳолатлари аниқланса, жаримага тортилади.