Маълум қилинишича, Эргашев Иброҳим Кенжабоевич Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимида иш бошлади.

Ушбу тайинловга қадар у Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига раҳбарлик қилиб келган. Фаолияти давомида фитосанитар хавфсизликни таъминлаш, ўсимликлар карантини тизимини такомиллаштириш, экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини назорат қилиш ҳамда соҳада халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қатор ишлар амалга оширилган.

Янги лавозимда Иброҳим Эргашев инвестицияларни жалб қилиш, саноат кооперациясини ривожлантириш, ташқи савдо алоқаларини кенгайтириш ва экспорт салоҳиятини ошириш каби йўналишларда фаолият олиб бориши кутилмоқда.