Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда карантинга риоя қилиниши смартфонлар орқали назорат қилинади
Махсус дастур коронавирусга чалинган беморнинг телефони орқали унинг ҳаракатланишини кузатиб боради.
Туркияда уй карантинидаги беморлар мобил алоқа операторлари ёрдамида кузатув остига олинди.
Хабар қилинишича, мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги мобил алоқа операторлари билан ҳамкорликда беморларни кузатиш ва вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантинга риоя қилинишини кузатувчи дастур ишлаб чиққан.
Дастур коронавирусга чалинган беморнинг телефони орқали унинг ҳаракатланишини кузатиб боради. Агарда карантиндаги шахс кўчага чиқса, унинг телефонига огоҳлантирувчи хабар келади ҳамда унга қўнғироқ қилиниб, изоляция режимига риоя қилиши эслатилади. Бемор огоҳлантиришларга қарамасдан изоляция режимини бузишда давом этадиган бўлса, у ҳақидаги маълумот хавфсизлик органларига жўнатилади ва унга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.
Бундай тажриба Хитойда ҳам қўлланилган, беморлар ҳақида маълумот берувчи турли илова ва дастурлар ишлаб чиқилганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 34 мингдан ошган, 725 киши вафот этган.
Мавзуга оид
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026