Парламентда Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан интеграциялашуви масалалари кўриб чиқилмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 16 апрель кунги ялпи мажлисида Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан интеграциялашуви масалалари кўриб чиқилмоқда.
Бугун, 16 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси ўтказилмоқда. Йиғилишда мамлакат ҳаётига оид бир қанча муҳим масалалар кўриб чиқилмоқда.
Унга кўра, йиғилиш кун тартибида қуйидаги масалалар ўрин олган:
- Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга доир чора-тадбирлар тадбирлар;
- Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан интеграциялашувининг ташқи савдо, божхона таъриф тизимини тартибга солиш, бюджет, банк ва молия соҳаси, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари ривожланиши борасида амалга оширилаётган ишлар;
- «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-643-сонли Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш);
- Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш масалалари.
Kun.uz манбаси хабарига кўра, мажлисда Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов онлайн тарзда иштирок этмоқда.
Вазирлар Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан интеграциялашуви масаласида депутатлар саволларига жавоб қайтармоқда.
Мавзуга оид
22:40 / 19.10.2024
Миллион долларлик лицензия, ЕОИИга рад жавоби ва 2х ЯИМ прогнози — ҳафта дайжести
21:12 / 17.10.2024
Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий тузилмаларга қўшилмайди — Акмал Саидов
18:07 / 16.10.2024
Олий Мажлис сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди
17:44 / 20.09.2024