Вазирлар Маҳкамасининг “Қўқон давлат педагогика институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қўқон давлат педагогика институти фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:
педагогика соҳасининг ривожланиш истиқболлари ҳамда устувор вазифаларини ҳисобга олган ҳолда хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда педагогика соҳаси бўйича тарбия ва ўқитиш усуллари, ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда хорижий тилларни пухта ўзлаштирган, таълим жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларига эга профессионал олий маълумотли кадрларни тайёрлаш;
олий маълумотли мутахассислар, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш борасидаги хорижий тажрибаларни амалиётга қўллаш, битирувчиларнинг касбий-малака даражаси халқаро меҳнат бозорида тан олинишини таъминлаш;
таълим ва илмий изланишлар жараёнига малакали мутахассисларни кенг жалб этиш мақсадида республика ва хорижий етакчи олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;
янги авлод ўқув-илмий адабиётларини яратиш, уларни таълим ва илмий жараёнларга кенг татбиқ этиш, янги адабиётлар сотиб олиш, Ахборот-ресурс маркази фондини мунтазам янгилаб бориш;
таълим жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш, замонавий ахборот-коммуникация ва таълим технологияларининг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш;
педагогика таълим соҳасини ривожлантиришнинг илмий-методик вазифаларини ҳал этиш, илғор хорижий педагогик технологияларни жорий қилишга йўналтирилган илмий тадқиқотлар олиб бориш ва иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этиш;
педагог кадрларнинг илмий салоҳияти, касбий ва малакавий билим даражасини узлуксиз ривожлантириб бориш механизмларини жорий этиш, уларнинг педагогик маҳоратларини ривожлантиришда хорижий олий таълим муассасаларининг илғор тажрибаларидан кенг фойдаланиш;
мамлакатимиз ва хорижий таълим муассасаларида педагогика фани бўйича эришилган ютуқларни тизимли жорий этиб бориш, республика ва хорижий олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларга истиқболли ёш битирувчиларни магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали институтнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш;
юксак маданиятли, амалий касбий кўникмага эга, тарбия, ўқитиш методлари ва баҳолаш мезонларини пухта эгаллаган замонавий педагог кадрлар, жумладан, чет тилларида дарс берувчи ёш педагог ходимлар қатламини кенгайтириш, уларнинг меҳнатини моддий ва маънавий рағбатлантириш;















