Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саакашвили Украинада лавозимга тайинланадиган бўлса, Грузия Киевдаги элчисини чақириб олади
22 апрель куни Украина президенти Владимир Зеленский Михаил Саакашвилига бош вазирнинг ислоҳотлар бўйича ўринбосари лавозимини таклиф қилгани маълум бўлди.
Агарда Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили Украина бош вазири ўринбосари этиб тайинланадиган бўлса, Киевдаги элчи чақириб олинади. Бу ҳақда Грузия бош вазири Георгий Гахария маълум қилди.
«Биз оғир жиноятлари учун ҳукм чиқарилган ва қидирувдаги шахснинг стратегик ҳамкор томонидан бош вазир ўринбосари этиб тайинланишини қабул қилолмаймиз. Грузия бундай қадамга албатта жавоб қайтаради. Биз ҳозирча элчимизни чақириб олмадик, аммо бундай қарор қабул қилинса, биз элчини камида маслаҳатлашув учун чақириб оламиз», — деди Гахария.
22 апрель куни Украина президенти Владимир Зеленский Михаил Саакашвилига бош вазирнинг ислоҳотлар бўйича ўринбосари лавозимини таклиф қилгани маълум бўлди.
Владимир Зеленский 2019 йил Саакашвилига Украина фуқаролигини қайтарганди. Унинг фуқаролиги 2017 йилда собиқ президент Петро Порошенко томонидан бекор қилинган. Сайловолди дастурида ҳам Зеленскийдан Саакашвили борасида фикрларини сўрашганди ва у Грузия собиқ президентини Европада демократияни таъминлаш учун курашган, коррупцияга қарши курашда тажрибаси бор, деб мақтаганди.
Саакашвили 2014 йил Украинадаги ислоҳотларни, хусусан, Майдан воқеаларини қўллаши ортидан Порошенко унга Украина фуқаролигини берганди. У аввалига президент маслаҳатчиси, 2015 йилдан эса 1,5 йил давомида Одесса губернатори бўлиб ишлаган. Порошенко билан келишолмай қолгач, ишдан кетган ва фуқаролиги ҳам бекор қилинганди.
Фуқаролиги бекор қилингач, Саакашвилига 2021 йилгача Украинага кириш тақиқланди. Аммо у 2018 йил Киевда қўлга олинади. Шундан сўнг сиёсатчи самолётда Польшага жўнатиб юборилади. 2015 йилда Саакашвили Украина фуқаролигини олгач, Грузия фуқаролигидан маҳрум қилинган. 2004-13 йилларда 8 йил давомида Грузия президенти бўлган Саакашвилига мамлакатда қатор айбловлар эълон қилинган. Аммо кўплаб грузияликлар Саакашвили олиб борган ислоҳотлар вақтида мамлакатда ҳаёт тарзи яхшиланганини айтишади.
Мавзуга оид
23:19 / 13.11.2025
Саакашвили 2022 йилдан бери яшаган клиникадан қамоққа қайтарилди
08:52 / 13.11.2025
Михаил Саакашвили касалхонадан яна қамоққа қайтарилди
23:41 / 29.09.2025
Суд Саакашвилига Гуржистон бюджетига уч миллион доллар тўлаши ҳақида ҳукм чиқарди
16:13 / 17.03.2025