Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухородаги шамолдан зарар кўрган 20 фоиз хонадонларнинг томи ёпилди
Бухоро вилоятида рўй берган кучли шамолдан сўнг ўтган бир ҳафта мобайнида офатдан зарар кўрган ижтимоий объектларнинг 70 фоизи, аҳоли хонадонларининг 20 фоизининг томи ёпилди.
Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 5 май кунги йиғилишда маълум қилди.
«Бу йил инсоният учун, шу жумладан биз учун жуда оғир келди. Кейинги бир ҳафтанинг ўзида халқимиз кетма-кет кутилмаган синовларга дуч келди.
27 апрель кечаси Бухоро вилоятида, айниқса, Олот ва Қоракўл туманларида юз берган оғир табиий офатдан яхши хабардорсизлар.
Бу офат вилоят бўйича 38 мингдан зиёд аҳоли хонадонлари, 847 та ижтимоий соҳа объектларига, экин майдонларига зарар етказди. Қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва инфратузилма соҳаларига ҳам жиддий талафот етди.
Биз табиий офат оқибатларини бартараф қилиш бўйича барча зарур чораларни кўряпмиз. Ҳукумат комиссияси тун-у кун ишламоқда.
Бугунгача 70 фоиз ижтимоий объектлар, 20 фоиз аҳоли хонадонларининг томи ёпилди. Шунингдек, 5 минг километр электр тармоқлари, 1 минг 100 та трансформатор таъмирланиб, 286 минг аҳолининг электр таъминоти тикланди. Якка тартибдаги уй-жойлар ҳам таъмирланмоқда», – деди давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, ушбу табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун президент фармойиши билан 100 млрд сўм ажратилган эди.
Кучли шамол оқибатида бир киши вафот этди, 41 киши жароҳат олди.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026