42 нафар ёш олимга президент фармони билан ажратилган уйлар берилмаяпти. Масалага Сенат аралашди
2019 йил июль ойида президент фармони асосида ёш олимларга Сергели туманидаги кўп қаватли уйдан хонадонлар ажратилган. Маълум бўлишича, ушбу уйлар ҳалигача Фанлар Академиясининг 42 нафар ёш олимига берилмаган. Сенат мазкур масала юзасидан изоҳ сўраб Тошкент шаҳар ҳокимига сўров юборди.
“Шу кунларда ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ ёш олимларнинг қилган мурожаатлари юртдошларимиз орасида кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Аниқланишича, 2019 йил июль ойида президент фармони қабул қилинганидан сўнг банк ходимлари, Фанлар Академияси раҳбарлари махсус комиссия ёрдамида уй-жойга муҳтож илмий ходимларни аниқлаган.
Уй-жойга муҳтож деб топилган 42 нафар ёш олим ва уларнинг оила аъзоларига 7 қаватли тураржой ажратилган. Ажратилган бинода 42 та хонадон бўлиб, улар икки ва уч хонали квартиралардан иборат. Уйларга даъвогар олимлар томонидан 2019 йилнинг ноябрь ойигача 1 млрд. 350 млн. сўмдан ортиқ пул маблағлари “Ипотека” банкининг Шайхонтоҳур тумани филиалига тўлаб берилган. Бироқ ушбу уйлар 2020 йил январь ойида қуриб битказилган бўлса-да, ёш олимларга берилмаган”, дейди Сенат ахборот хизмати раҳбари Жалолиддин Усмонов Kun.uz мухбири билан суҳбатда.
Қайд этилишича, мазкур масала Олий Мажлис Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинган. Қўмита томонидан ёш олимлар дуч келаётган муаммолар юзасидан изоҳ сўраб Тошкент шаҳар ҳокимига сенатор сўрови юборилган.
“Ҳокимлик томонидан ушбу сўровга жавоб олингандан сўнг яна батафсил маълумот берилади”, дейилади Сенат ахборот хизмати хабарида.
Нега ёш олимларимиз ватанга қайтмаяпти?
Ўзбекистонда ёш олимлар фаолиятидаги муаммо ва ечимларга бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди
Мавзуга оид
07:24 / 02.09.2024
Суд қарорисиз ва уй эгасига компенсация тўламасдан туриб уй-жойни бузиш тақиқланади
07:59 / 03.08.2024
Нижний Тагилда уй қулаши қурбонлари сони 10 кишига етди
14:49 / 12.06.2024
Май ойида уй-жой бозорида сотувлар 9 фоизга ошди
08:10 / 11.06.2024