Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хотинида коронавирус аниқланган Зеленский «махсус иш режимига» ўтади
Украина президенти Владимир Зеленский унинг хотинида коронавирус аниқлангани сабаб «махсус иш режимига» ўтади. Бу ҳақда президент расмий вакили хабар қилган.
«Президент Владимир Зеленский хотини Еленада COVID-19 аниқлангани сабаб махсус иш режимига ўтади. Конституцияга кўра, президент ўз ваколатларини ҳеч кимга ўтказа олмайди», деб президент офисининг баёнотини келтирган ТАСС. Маълум бўлишича, Зеленскийнинг саломатлиги жойида ва у ўз ваколатларини бажара оладиган ҳолатда.
Украина президенти 12 июнь куни хотинида коронавирус аниқлангач, оила аъзолари билан бирга тест топширган ва уларнинг барчасида натижалар манфий чиққан. Шу боис Зеленский ишлашда давом этишга қарор қилган. Унинг бу вақтдаги фаолияти ҳам қонунчиликка, ҳам санитария нормаларига тўғри келиши эҳътиборга олинган ва бу учун махсус протокол ишлаб чиқилган.
Белгиланган тартибга кўра, Зеленский ҳар куни коронавирусга тест топширади ва тиббий кўрикдан ўтиб туради. У билан мулоқот қиладиган одамлар рўйхати қисқартирилади, йиғилишлар онлайн режимда олиб борилади. Давлат раҳбари билан шахсий учрашувлар вақтинча бекор қилинган. Шунингдек, Зеленскийнинг атрофида юрадиган қўриқчилари сони вақтинча қисқартирилиб, пойтахтдан ташқаридаги сафарлар ортга сурилган.
Елена Зеленскаяда коронавирус аниқлангани ҳақида 12 июнь куни президент офисининг телеграм каналида эълон қилинганди. Кейинроқ биринчи хоним фейсбукдаги саҳифасида ўзини яхши ҳис қилаётганини ёзган.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026