ERIELL Group: «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан ҳамкорликда янги қудуқлар ишга туширилди
Июнь ойида ERIELL Group халқаро нефт-газ хизмати компанияси «Ўзбекнефтгаз» АЖ таркибий бўлинмалари билан ҳамкорликда «2017-2021 йилларда углеводород хом ашёси қазиб олишни кўпайтириш чора-тадбирлари дастури»ни амалга ошириш доирасида қудуқларни саноат фойдаланишига топширди. Бухоро вилоятида 2 та ва Қашқадарё вилоятида 3 та қудуқ саноат фойдаланишига топширилди.
Хусусан, Бухоро вилоятидаги Газли нефт ва газ қазиб бошқармасининг «Саватли» конида 8-сонли қудуқ саноат фойдаланишига топширилди, диаметри 108×8 мм ва умумий узунлиги 586 м бўлган газ ўтказгич-шлейф қурилди. «Қўшимча» конида 9-сонли қудуқ саноат фойдаланишига топширилди, диаметри 108×8 мм ва умумий узунлиги 660 м бўлган газ ўтказгич-шлейф қурилди.
Қашқадарё вилоятида Шўртан нефт ва газ қазиб олиш бошқармасининг «Ёрмоқ» конида 8-сонли қудуқ саноат фойдаланишига топширилди. Диаметри 114×9 мм ва умумий узунлиги 200 м бўлган газ ўтказгич-шлейф қурилиши амалга оширилди.
Муборак нефт ва газ қазиб олиш бошқармасининг «Жанубий Кемачи» конида 169- ва 170-сонли иккита қудуқ фойдаланишга топширилди. Умумий узунлиги 2770 м бўлган газ ўтказгич-шлейфларнинг қурилиши бажарилди.
Барча қудуқлар конлардаги мавжуд КИБга (кириш иплари блоки) уланган.
Эслатиб ўтамиз, ERIELL Group ўз ходимларини коронавирус инфекцияси тарқалишидан ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда, бу эса ўз навбатида Ўзбекистонда углеводород хом ашёсини қазиб олишни кўпайтириш бўйича зиммасидаги мажбуриятларни хавфсиз ва сифатли бажаришга имкон беради.
ERIELL Group матбуот хизмати