11:20 / 08.08.2020
30553

Хориждаги ўзбекистонликларни олиб келиш бўйича чартер рейсларнинг парвоз йўналишига қисман ўзгартириш киритилди

Учта авиақатнов Тошкент шаҳрига амалга оширилади.

Фото : KUN.UZ

Хориждаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келиш учун 2 августдан 16 август кунлари давомида амалга оширилиши белгиланган чартер рейсларининг парвоз йўналишига қисман ўзгартириш киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра:

  • 7 август куни Тошкент – Ростов-Дон – Наманган;
  • 8 август Тошкент – Санкт-Петербург – Наманган; 
  • 9 августга белгиланган Тошкент – Москва – Наманган авиақатновлари Тошкент шаҳрига амалга оширилади. 

Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан Россия Федерациясининг Оренбург ва Самара вилоятларидаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтариш учун 2 та поезд қатнови ташкил этилди.

Мазкур поездларнинг биринчиси 9 август куни Наманган шаҳрига, иккинчиси эса 9 август куни Самарқанд шаҳрига кириб боради. Поездларда олиб келинган барча фуқаролар ўрнатилган тартибда карантинга жойлаштирилади. 

Россия Федерациясининг Ростов-Дон вилоятидаги фуқароларни олиб келиш мақсадида учинчи поезд қатнови ҳам ташкил этилди. Ушбу поезд 13 август куни Тошкент шаҳрига кириб келади. 

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top