Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев йил охирига қадар Жанубий Кореяга ташриф буюриши кутилмоқда — ОАВ
Икки мамлакат ўртасида эркин савдо битими имзолаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу йил охиригача Жанубий Кореяга амалий ташриф билан бориши мумкин. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб The Korea Times хабар тарқатди.
Манба маълумотига кўра, айни пайтда икки мамлакат ўртасида эркин савдо битими имзолаш масаласи кўриб чиқиляпти, бунинг иқтисодий таъсири ўрганилмоқда.
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов 6-8 июль кунлари Сеулда бўлиб қайтган, Корея Республикаси ҳукумати аъзолари ва бошқа қатор расмийлар билан бевосита учрашувлар ўтказган эди.
The Korea Times хабарида пандемия туфайли кўплаб ташрифлар бекор қилинган бўлса-да, Ўзбекистон томони делегациясининг мазкур расмий сафари амалга ошгани ўзига хос маънога эга экани таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ташриф давомида онлайн тарзда Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши бўйича ишчи гуруҳнинг 4-йиғилиши бўлиб ўтганди – мазкур ишчи гуруҳнинг 3-йиғилиши 2005 йилда ўтказилган.
Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш ҳаракатларини қайтадан бошлаши 2017 йил ноябрда – президент Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифи чоғида маълум бўлган эди. Расмий Сеул ЖСТга аъзо бўлиб кириш жараёнида Тошкентни фаол қўллаб-қувватлаши таъкидланган.
Ўтган йилнинг апрелида Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин Ўзбекистонга уч кунлик давлат ташрифи билан келган эди.
Маълумот учун, Жанубий Корея – Хитой, Россия ва Қозоғистондан кейин Ўзбекистоннинг тўртинчи энг йирик савдо ҳамкори саналади. 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг 7,3 фоизи Корея Республикасига тўғри келган.
Ярим йил мобайнида Кореядан Ўзбекистонга 925,7 млн долларлик маҳсулот кириб келган бўлса, Ўзбекистондан Кореяга 17,8 млн долларлик товар экспорт қилинган.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026