Одил Аҳмедов «Шанҳай СИПГ»дан кетиши сабабини маълум қилди
«Шанҳай СИПГ» клубидан Хитойнинг бошқа бир жамоаси «Тяньцзинь Тэда» сафига қўшилган яримҳимоячи Одил Аҳмедов трансфер тафсилотлари ҳақида Tribuna.uz сайтига маълум қилди.
«Шанҳай СИПГ»дан шартномани бекор қилиш орқали кетганим йўқ. Шунчаки икки жамоа ўзаро келишди. Якуний қарорни ўзим қабул қилдим. Хабарингиз бор, жамоа яна бир легионер (австралиялик Аарон Муй) билан шартнома имзолади. Етарлича ўйин амалиётига эга бўлиш учун трансферга розилик бердим.
Шартноманинг муддати борасида аниқ бир жавоб айта олмайман, чунки жуда кўп бандлари бор. «Тяньцзинь Тэда» мендан ташқари яна бошқа футболчиларни сотиб олишни ва жамоани кучайтиришни режалаштирган.
Ўзбекистон чемпионатига қайтиш? Менимча, ҳали унга улгураман. Ҳозирча легионер сифатида ўйнашга кучим етади», – дейди Аҳмедов.
Маълумот учун, 32 ёшли ўзбекистонлик яримҳимоячи бу мавсумда Хитой Суперлигасида 8та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Бугун, 10 сентябрь куни Аҳмедовнинг янги жамоаси Хитой Суперлигасининг 10-тури доирасида «Бэйцзин Гоань»га қарши майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан 15:00 да бошланади.
Мавзуга оид
11:56 / 20.12.2021
«Энди менинг биринчи мухлисим йўқ». Одил Аҳмедов фаолиятини якунлагани сабаби ва энди нима иш қилишини айтди
23:05 / 18.12.2021
«Одил – Биродар Абдураимов, Миржалол Қосимов каби ўзбек футболи тарихидан жой олди». Абдусалом Азизов Аҳмедовга «олтин бутса» топширди
19:24 / 18.12.2021
«Пахтакор» 25-рақамли либосини Одил Аҳмедовга абадий топширди
19:01 / 18.12.2021