Жаҳон | 19:30 / 23.09.2020
3502
1 дақиқада ўқилади

Болгария прокуратураси Россиянинг икки дипломатини жосусликда айблади

Прокуратуранинг билдиришича, дипломатлар Болгария армияси тўғрисида маълумот тўплаган.

Фото: Getty Images

 Болгария прокуратураси Россиянинг икки дипломатини жосусликда айблади, деб хабар бермоқда Bloomberg.

 "Болгария прокуратураси россиялик икки дипломат жосусликка алоқадорлигини маълум қилди", - деб ёзади агентлик.

 Маълумот берилишича, прокуратура улар 2016 йилдан буён разведка фаолиятини олиб борган деб ҳисобламоқда. Прокуратуранинг билдиришича, дипломатлар Болгария армияси тўғрисида маълумот тўплаган.

 Бу Россия дипломатлари жосусликда айбланган биринчи ҳолат эмас. Август ўрталарида Словакия ва Норвегия жосусликда гумонланган россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юборганди. 24 август куни эса Австрия ташқи ишлар вазирлиги россиялик дипломат мамлакатдан чиқариб юборилишини маълум қилди. Маълумот берилишича, у Австрия фуқароси орқали мамлакатдаги юқори технология корхоналаридан бири тўғрисида маълумот йиғиш билан шуғулланган.

 Июнда Чехия Россиянинг икки дипломатини мамлакатдан чиқариб юборганди.

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид