Ўзбекистон | 20:01 / 19.11.2020
22667
1 дақиқада ўқилади

Яна уч вилоятда божхона бошқармаси раҳбари ўзгарди

Президент фармойиши билан Самарқанд, Навоий ва Хоразм вилоятлари ҳудудий божхона бошқармалари бошлиқлари тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz'га Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Божхона хизмати полковниги Юсупов Дониёр Таваккалжонович Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар Д.Юсупов Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат олиб борган.

Божхона хизмати полковниги Мирзараҳимов Якуб Ҳакимович Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар Я.Мирзараҳимов Давлат божхона қўмитаси Божхона институти бошлиғининг молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосари лавозимида хизмат олиб борган.

Божхона хизмати полковниги Казаков Илҳомбек Базарбаевич Хоразм вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар И.Казаков Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари  лавозимида хизмат олиб борган.

Бугун, 19 ноябрь куни Қутлимуратов Баҳодир Абдуллаевич Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлангани ҳақида ҳам хабар берилганди.

Мавзуга оид