Вазирлик хабарига кўра, бугун, 7 декабр куни, тушдан кейин Қамчиқ довонида қор ёғиши кутилмоқда. 

Довонни кесиб ўтмоқчи бўлган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўриш сўралган.

“Ўзгидромет” маълумотига кўра, 8 декабр куни ҳам республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғади, туман тушади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 1-6 даража совуқ бўлади.