Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«ЖСТга аъзоликни тезлаштириш лозим» — Бобур Бекмуродов Ўзбекистоннинг айрим маҳсулотларига Россияда тақиқ қўйилгани ҳақида
Олий Мажлис депутати, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов Россия томонидан Ўзбекистоннинг бир қатор маҳсулотларига тақиқлар жорий этилганига муносабат билдирди.
«Россельхознадзор» томонидан вирус аниқлангани важи билан Фарғона, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига импорт тақиқининг қўйилиши республика экспорт ҳажмларига жиддий таъсир ўтказмайди.
Аммо, бугун дунёдаги геосиёсий ва геоиқтисодий жараёнлар ўзгарувчан характерга эга. Бундай ҳаракатлар ташқи бозорларимизни диверсификациялашга жиддий эътибор қаратиш ва Жаҳон савдо ташкилотига аъзоликни тезлаштириш лозимлигини яна бир бор эслатмоқда», – деб ёзди Бекмуродов Telegram'даги каналида.
Эслатиб ўтамиз, «Россельхознадзор» 26 ноябрдан бошлаб Фарғона вилоятидан Россияга помидор ва қалампир импорт қилишни тақиқлади. Бунга сабаб сифатида Фарғонадан олиб келинган бу икки маҳсулотда помидорнинг жигарранг буришиш вируси (Tomato brown rugose fruit virus) топилгани айтилди.
27 ноябрда «Ўздавкарантин» инспекцияси ушбу вирус Ўзбекистон ҳудудида ҳозирга қадар бирор марта аниқланмаганини маълум қилди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ToBRFV вируси ЕОИИнинг карантинли организмлар реестрида йўқлигига эътибор қаратди.
7 декабр куни «Россельхознадзор» Фарғона вилоятидан импорт қилинадиган барча ўсимлик маҳсулотларига тақиқ киритди. Бунга ушбу ҳудуддан келтирилган 1 тонна қуритилган ўрикда 2та личинка шаклидаги капер қўнғизи топилгани важ сифатида келтирилди.
Kun.uz манбасининг таъкидлашича, капер қўнғизи ҳам шу пайтгача Ўзбекистон ҳудудида аниқланмаган.
9 декабрга келиб, Россия томони Навоий ва Қашқадарё вилоятларидан импорт қилинган қалампир ва помидор импортини ҳам тақиқлаётгани маълум бўлди. «Россельхознадзор» бу икки ҳудуддан олиб келинган помидор ва қалампирда ҳам помидорнинг жигарранг буришиш вирусини топган.
Telegram'даги «davletovuz» канали муаллифи ушбу воқеаларни Ўзбекистон Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасини сотиб олишга шошилмаётгани билан боғлади.
«Афтидан, Ўзбекистон ҳукумати Россия вакцинасини расман (худди Қозоғистон каби) сотиб олмаётгани ёки «маҳаллийлаштирмаётгани» туфайли Ўзбекистон қалампири, помидори Россия томонидан турли тақиқларга, ахборий хуружларга учрамоқда», – дея муносабат билдирди блогер.
Иқтисодчи Отабек Бакиров жараённи «Россельхознадзор» кенг фронт бўйлаб ҳужумга ўтмоқда», дея таърифлади.
Бир неча кун олдин, Россия Ветеринария ва фитосанитария федерал хизмати мамлакатга Озарбойжондан кириб келадиган помидор ва олма, Туркиянинг Анталия ва Измир вилоятларидан импорт қилинадиган помидор ва қалампирни ҳам тақиқлаган.
Мавзуга оид
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
18:06 / 08.06.2026