Samsung Electronics компанияси Galaxy S21 смартфонларининг янги флагмани қатори билан бирга, симсиз қулоқчинлар – Buds Pro ва янги SmartTag маҳсулотини тақдим этди, шунингдек янги флагман учун олдиндан буюртма қилиш ва қимматбаҳо совғаларга эга бўлиш имконияти ҳақида эълон қилди!
Galaxy S21 серияси
Samsung Galaxy S21, S21+ ва S21 Ultra – мавжуд чегараларни кенгайтирувчи инновацион мобил қурилмалар! Ушбу янги маҳсулотлар: профессионал даражадаги камера тизими, максимал ёрқинликка эга бўлган ақлли дисплей, шунингдек кучли ва ниҳоятда тезкор бўлган процессор каби ягона ечимларни излаётганлар учун самарали танлов бўлиб хизмат қилади.
Дизайн. Galaxy S21 серияси оригинал ва ёрқин дизайнга эга бўлиб, уни бошқа қурилмалардан ажратиб туради. Металл қобиқга органик равишда уйғун жойлашган замонавий ва оригинал ечим – Contour Cut Camera ўзининг нафис қиёфаси билан эътиборни жалб этади.

Дисплей. Galaxy S21 сериясидаги смартфонлар, ўзининг беқиёс «ақлли» дисплейи билан мақтовга сазовор (Galaxy S21 диагонали 6,2 дюм, Galaxy S21+ эса 6,7 дюм ва Galaxy S21 Ultra 6,8 дюмга эга) Dynamic AMOLED 2X янгиланиш тезлиги 120 Гц тенглиги туфайли ҳайратланарли даражадаги аниқ ва равшан тасвирлардан баҳраманд бўлиш имконини тақдим этади. Шу билан бирга, интеллектуал экран автоматик равишда частотани қурилманинг қуввати узоқ хизмат қилиши учун контентга қараб мослаштиради.
Камера. Сериянинг асосий афзалликларидан бири – бу такомиллаштирилган фото ва видео имкониятларидир. Galaxy S21 Ultra тўртта асосий камералар (юқори даражадаги кенг бурчакли, кенг бурчакли ва иккиталик телеобъективли) мавжуд бўлиб, янги 108 мегапикселлик профессионал сенсор 12 битли рангларга бой HDR-фотосуратларни яратиб беради. Бундан ташқари, Galaxy смартфонида илк маротаба ҳам асосий объективлардан, ҳам олд камерадан фойдаланган ҳолда сониясига 4К формат тезликдаги 60 та кадр суратларни олиш имкониятини тақдим этмоқда.
Galaxy S21 Ultra'даги тасвирни зумлаш даврида унинг сифатини йўқотишдан энди ҳавотирланишга ҳожат йўқ: икки оптик телеобъективларга эга бўлган (3 карра ва 10 карра) Space Zoom, узоқ масофалардаги тасвирларни ҳам аниқ кўриш имконини тақдим этади.









