Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шушани турк дунёсининг маданий пойтахти деб эълон қилиш таклифи билдирилди
Қорабоғдаги урушларда Озарбойжон таркибига қайтган Шуша шаҳрини 2022 йилда турк дунёсининг маданий пойтахти деб эълон қилиш таклифи билдирилди. Бу таклиф турк тилида сўзлашувчи мамлакатлар томонидан тузилган Туркий кенгаш томонидан Озарбойжон ташқи ишлар вазирлиги расмийлари билан учрашув вақтида билдирилган.
Туркий кенгашга Ўзбекистон, Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Венгрия каби мамлакатлар аъзо ҳисобланади. Ўзбекистон 2009 йил ташкил этилган кенгашга 2019 йилда қўшилган.
Туркий кенгаш ҳар йили бирор шаҳарни турк дунёсининг маданий пойтахти деб эълон қилади ва шу тариқа ўша шаҳарнинг турк оламидаги ўрни баландлиги билдирилади. 1993 йилдан буён Арманистон назоратида бўлган Шуша шаҳри азалдан турк олами учун муҳим аҳамият касб этган. 27 йил давомида шаҳарнинг номи ҳам ўзгариб (Шуши), турк маданияти учун қадрли бўлган маданий объектлари жиддий зарар кўрган.

Туркий кенгаш 2022 йилда Шушани турк дунёсининг маданий пойтахти деб эълон қилиш орқали шаҳарнинг қайта тикланишига ҳисса қўшмоқчи. Бир йил давомида шаҳарда кўплаб халқаро маданий тадбирлар ўтказилади. Кенгаш делегацияси Озарбойжон ташқи ишлар вазирлиги вакиллари билан учрашувдан аввал Шушада бўлишди.
Маълумот учун, Шуша 8 ноябр куни Озарбойжон армияси назоратига ўтган ва бу Қорабоғ уруши учун ҳал қилувчи юриш бўлганди. Айнан Шуша эгаллангач, Арманистон томони таслим бўлган ва 9 ноябр куни уч томонлама тинчлик шартномаси тузилганди.
Озарбойжон Қорабоғдаги уруш натижасида қўлга киритган учта ҳудудни ривожлантириш учун 1,3 миллиард доллар пул ажратди. Шунингдек, Қорабоғни қўллаб-қувватлаш учун махсус фонд очилди. Илҳом Алиев айнан Шушага келадиган сайёҳларга қулайлик туғдириш мақсадда Фузулийда халқаро аэропорт қурилишини айтганди.
Мавзуга оид
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
22:08 / 18.05.2026
Шавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди
20:25 / 17.05.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжонга жўнаб кетди
12:06 / 17.05.2026