Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Президент сиёсатига зид» — Комил Алламжонов Azon.uz'га қилинган босимни қоралади
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Azon.uz сайтидан мақолаларни ўчириб ташлаш талаб қилинганига муносабат билдирди.
«Azon.uz таҳририятига бўлган босим нафақат самарасиз ҳаракат, балки Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан олиб борилаётган очиқлик ва ошкоралик сиёсатига ҳам зиддир.
Ҳозирги замон шароитида ҳар бир раҳбар мулоқот қилиш ва матбуот билан ўзаро конструктив алоқаларни ўрнатиш кўникмаларига эга бўлиши шарт. Акс ҳолда, муаммо бўлаверади», – дея ёзиб қолдирди Алламжонов Telegram'даги каналида.
Эслатиб ўтамиз, Azon.uz сайти бош муҳаррири Абдулазиз Муборак 3 февраль куни таҳририятга Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Дилшод Эшнаевдан босим ва таҳдид бўлганини маълум қилганди.
Сайт муассиси, диний олим Мубашшир Аҳмаднинг сўзларига кўра, Дилшод Эшнаев 3 февраль куни унга яширин рақамдан қўнғироқ қилиб, мақолаларни дарҳол ўчиришни талаб қилган ва куракда турмас сўзлар билан ҳақоратлаган.
Дин ишлари бўйича қўмита баёнотида Azon.uz сайтидаги мақолаларни олиб ташлаш бўйича «қўмита раҳбарияти томонидан ҳеч қандай топшириқ бўлмагани» айтилади.
Мавзуга оид
09:00 / 10.05.2026
Бекор бўлган пешлавҳа “солиғи”, anti-SLAPP зарурати ва ССВда истеъфолар — ҳафта дайжести
19:03 / 07.05.2026
Отабек Бакиров: “Ёлғон ахборот тарқатиш ҳақидаги модда сўз эркинлигини торайтиряпти”
15:24 / 07.05.2026
Блогер Отабек Бакировга нисбатан маъмурий иш тугатилди
11:50 / 03.05.2026