09:15 / 10.02.2021
5168

Янгиҳаёт туманини ривожлантиришга қанча маблағ йўналтирилиши маълум бўлди 

Вазирлар Маҳкамасининг “2021-2023 йилларда Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қайд этилишича, қарор лойиҳасининг мақсади Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, саноат ва экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини модернизация қилиш, хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, аҳолининг бандлиги таъминлаш ва даромадларини ошириш орқали камбағалликни қисқартиришдан иборат.

Қарор лойиҳасида йўл-транспорт инфратузилмаси ва электр энергия, табиий газ, ичимлик суви ҳамда алоқа тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш учун 1 трлн сўм, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, ҳудудларнинг архитектура қиёфасини ўзгартириш, замонавий объектлар қуриш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари учун 1,3 трлн сўм, кўп квартирали уй-жойларни таъмирлаш ва улар атрофини ободонлаштириш тадбирлари учун 2,2 млрд сўм йўналтирилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, саноат, қурилиш ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш соҳаларида 2021-2023 йилларда 4,5 трлн сўмлик 57та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши натижасида 16 027та янги иш ўринлари яратилади.

Маълум қилинишича, Янгиҳаёт туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш орқали аҳоли турмуш тарзи сифатини ошириш, бандликни таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантиришда қулай шароитлар яратилишига эришилади.

Top